Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Николя Саркози бир йилга озодликдан маҳрум этилди
Франция собиқ президенти 2012 йилги сайловолди кампаниясини ноқонуний молиялаштиришда айбдор деб топилди.
Фото: AP
Париж ахлоқ тузатиш суди Франция собиқ президенти Николя Саркозини 2012 йилги сайловолди кампаниясини ноқонуний молиялаштиришда айбдор деб топди ва уни бир йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда BFM TV телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, у жазони қамоқхонадан ташқарида, электрон билагузук таққан ҳолда ўтайди.
Саркози шу йилнинг март ойида телефон қўнғироқларини ноқонуний тинглаш иши бўйича уч йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Франция қонунларига кўра, президентликка номзод сайловолди кампаниясини молиялаштириш меъёрини 22,5 млн евродан ошира олмайди. Саркози сайловолди кампаниясининг ҳақиқий қиймати меъёрдагидан 18 млн еврога ортиқ бўлгани маълум бўлди. Тергов маълумотларига кўра, умумий харажатлар миқдори камида 42,8 млн еврони ташкил этган.
Саркози ўзига нисбатан илгари сурилган айбловларни рад этди. У молиявий масалалар билан ёрдамчилари шуғуллангани, молиялаштириш меъёри ортиб кетганидан хабари бўлмаганини айтди. Аммо суд бу иддаони ҳисобга олмади.
Мавзуга оид
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
21:06 / 29.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонда ярим миллиондан кўпроқ одам маъмурий жазога тортилди
14:56 / 15.01.2026
Туман (шаҳар) ва вилоят судларига раис лавозими керакми?
19:07 / 13.01.2026