10:00 / 09.10.2021
6342

Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш стратегияси ишлаб чиқилди

Президентнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Хорижий экспертлар билан ҳамкорликда ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиб, таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш стратегияси ишлаб чиқилган.

Қуйидагилар:

  • а) Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегияси (E-Health-2025) қуйидагиларни назарда тутган ҳолда:
  • электрон соғлиқни сақлаш тизими норматив-ҳуқуқий базасини оптималлаштириш;
  • соғлиқни сақлашнинг ахборот тизими Ягона платформасининг архитектураси, ахборот тизимларга маълумот узатишнинг минимал талаблари, тиббий маълумот алмашинуви миллий стандартларини ҳамда клиник маълумотлар базаси хавфсизлиги стандартларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
  • Ягона платформани ишлаб чиқиш ҳамда унинг давлат ва нодавлат тиббиёт муассасалари ахборот тизимлари билан интеграциялашувини таъминлаш;
  • бирламчи тизимда беморларни оилавий шифокорларга бириктириш ва қайта бириктириш, қабулга ёзиш имкониятларини берувчи Тиббиёт ахборот тизимини яратиш;
  • “Давлат тиббий суғурта жамғармаси” ахборот тизимини ишлаб чиқиш;
  • “Диагностик тасвирлар алмашинуви ва телерадиология (e-emaging)” миллий ахборот тизимини яратиш;
  • “Диагностик тасвирлар архиви тизими”ни тиббиёт муассасаларида жорий қилиш;
  • “Идоралараро телемедицина” хизматларини ривожлантириш;
  • ҳудудларда “103” тез тиббий ёрдам бошқарув марказининг ягона тизимини жорий қилиш;
  • “Фармацевтика маҳсулотларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш” ахборот тизимини яратиш;
  • тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган хизматлари учун “Тиббий ахборот тизимини” яратиш;
  • “Лаборатория” ахборот тизимини йўлга қўйиш;
  • тиббиёт ходимлари касбий салоҳияти ва малакасини оширишга мўлжалланган “Электрон таълим” платформасини яратиш;
  • давлат соғлиқни сақлаш муассасалари учун стандартлаштирилган “Муассаса ресурсларини режалаштириш тизими (ERP)”ни жорий қилиш;
  • “Электрон рецепт” ахборот тизимини яратиш;
  • “Электрон йўлланма” ахборот тизимини яратиш ва бу орқали ордер бериш тизимини бекор қилиш;
  • она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш;
  • беморларга мобил илова ва интернет тизими орқали маслаҳат бериш учун виртуал ёрдамчи (чатбот хизматлари)ни жорий қилиш;
  • тиббиёт соҳасида статистик маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш ва сақлаш, уларнинг ҳисоб ва ҳисоботини юритиш;
  • соғлиқни сақлаш миллий ҳисобварақлари юритиш ягона электрон тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
  • б) Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини (Е-Health-2025) амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Қуйидагилар Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:

  • электрон соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш ва етакчиликни ривожлантириш;
  • ахборот тизимлари, ресурслар ва соғлиқни сақлаш миллий маълумотлар базаларини яратиш, ривожлантириш ва кузатиб бориш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • тиббиёт муассасаларида IT инфратузилмани (оптик толали интернет, ички локал тармоқ, компьютер ва ахборот техникалари)ни ривожлантириш, PACS серверлар харид қилиш ва ўрнатиш ҳамда мамлакатнинг марказлашган маълумотларни қайта ишлаш маркази ресурсларидан фойдаланишни йўлга қўйиш;
  • ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш, ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини муҳофаза қилиш бўйича техник инфратузилмани татбиқ этиш ва ривожлантириш;
  • “электрон соғлиқни сақлаш” тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш, интеграциялашган ахборот тизимлари комплексини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кузатиб бориш;
  • тиббиёт ташкилотларида ахборот тизимлари, илғор ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва кузатиб боришга кўмаклашиш;
  • аниқ маълумотларга асосланган ҳолда қарорлар қабул қилиш учун тиббиёт муассасаларининг имкониятларини кенгайтириш;
  • вазирликнинг ахборот тизимлари, ресурс ва маълумотлар базасини ривожлантириш, стандартлаштирилган ахборот алмашуви тизимларини йўлга қўйиш орқали уларнинг бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
  • вазирлик ходимларининг ахборот тизимлари, ресурс ва маълумотлар базасидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги салоҳиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • cамарали электрон тиббий хизматлар кўрсатиш орқали шифокор ва беморларнинг тиббий салоҳиятини ошириш.
Top