21:59 / 12.10.2021
5834

Ўзбекистоннинг Мисрдаги янги элчиси тайинланди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 8 октябрдаги тегишли қарорига мувофиқ Мансур Қиличев Ўзбекистоннинг Миср Араб Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди

М.Қиличев дипломатия соҳасида 2002 йилдан буён ишлайди. Вазирлик марказий аппарати ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ишлаган.

2012-2013 йилларда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони подшоҳлигидаги элчихонаси биринчи котиби. 2013-2019 йилларда Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги (БАА) бош консули бўлган.

2019-2020 Ўзбекистон Республикаси Халқаро муносабатлар бўйича ахборот таҳлилий маркази директори ўринбосари – йиғма таҳлилий бўлим бошлиғи. 2020 йилдан элчи лавозимига тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари сифатида ишлаган.

Top