21:33 / 14.10.2021
11213

АҚШ ер остидаги бетон объектларни йўқ қилувчи авиабомбани синовдан ўтказди

​​​​​​​Авиабомба 30 метргача ер остига кириши ёки қалинлиги 6 метргача бўлган бетонни бузиши мумкин.

Фото: US Air Force

Флорида штатидаги Элгин авиабазасидан парвоз қилган F-15E Strike Eagle қирувчи-бомбардимончи самолёти GBU-72 Advanced 5K Penetrator деб номланган бетон бузувчи янги авиабомбани синовдан ўтказди. Бу ҳақда The Defense Post хабар берди.

Вазни 2,3 тонна бўлган авиабомба Шимолий Корея ва Эрондаги бункерлар каби ер остида жойлашган бетон объектларни йўқ қилишга мўлжалланган.

Авиабомба 30 метргача ер остига кириши ёки қалинлиги 6 метргача бўлган бетонни бузиши мумкин.

Ушбу бошқарилувчи авиабомбани ишлаб чиқиш бўйича ишлар 2017 йилдан буён олиб борилаётганди.

АҚШ қуролли кучлари 2022 йилдан мазкур авиабомбани сотиб олишни режалаштирган. 125та бомбадан иборат биринчи партиянинг нархи 36 млн долларни ташкил этади. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари камида 2 мингта ана шундай авиабомбани сотиб олишни мўлжаллаган.

Top