Ўзбекистон | 09:05 / 20.10.2021
30979
1 дақиқада ўқилади
«Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилаётганини маълум қилди
21-22 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.
Ҳаво ҳарорати 10-13 даражага, 21 октябрда кундуз куни 8-13 даража илиққача, 22 октябрда кечаси 2 даража совуқ - 3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.
21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.