19:43 / 21.10.2021
4795

Эрдўған мамлакат суди ишларига аралашувчи элчиларни танқид қилди

Унинг сўзларига кўра, Туркия судлари "мустақилликнинг энг яхши намунаси" ҳисобланади.

Фото: rbk.ru

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара мамлакат суд тизимини танқид қилувчи элчиларни қабул қилмаслиги кераклигини айтди, деб хабар берди NTV телеканали.

"Мен ички ишлар вазирига (Мавлуд Човушўғли) мамлакатимизда бундай элчиларни қабул қилиш одати йўқлигини айтдим. Улар нега бундай баёнот беради? Туркияга ақл ўргатиш уларнинг ишими? Улар ким ўзи?", — деди Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, Туркия судлари "мустақилликнинг энг яхши намунаси" ҳисобланади.

Аввалроқ Германия, Дания, Финландия, Франция, Нидерландия, Швеция, Канада, Норвегия, Янги Зеландия ва АҚШ элчилари тадбиркор Усмон Кавалани озод қилиш тўғрисидаги баёнотларидан сўнг Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилганди.

Туркиялик тадбиркор, ҳуқуқ ҳимоячиси ва меценат Усмон Кавала 2017 йилда ҳибсга олинган. У 2013 йилда Гези паркидаги дарахтларни кесишда айбланган. У бу иш бўйича оқланган, аммо кейинроқ 2016 йилдаги давлат тўнтаришига уринишда иштирок этганликда айбланган.

Top