Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иссиқлик тармоқларининг 60 фоизи таъмирталаб аҳволда - вазирлик
Ўзбекистонда иссиқлик тармоқларининг 60 фоизи таъмирталаб аҳволда, тармоқ йўқотишлари - 40 фоиз. Бу ҳақда АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Фото: АОКА
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 38 382 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, улардан 15 120 таси марказлашган иссиқлик таъминотига, 5 588 таси индивидуал иссиқлик таъминотига эга. Қолган 17 674 та кўп қаватли уй бошқа турдаги лойиҳасиз иситиш мосламаларидан фойдаланиб келмоқда.
“Республика миқёсида фаолият юритаётган 20 та иссиқлик таъминоти корхонаси балансидаги 500 та қозонхона иш фаолиятида бўлиб, ушбу қозонхоналардаги қозонлар маънан эскирган. Мавжуд 4 500 км иссиқлик тармоқларидан 2 500 км қисми (60 фоиз) таъмирталаб аҳволда, тармоқ йўқотишлари эса 40 фоизни ташкил этмоқда”, дейилади маълумотда.
Бугунги кунда республика бўйича Бухоро (68 фоиз), Навоий (85 фоиз), Тошкент вилоятлари (66 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (100 фоиз) марказлашган иссиқлик таъминоти тизими мавжуд.
Ўтган мавсумдаги камчиликлар таҳлили натижалари асосида ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тасдиқланди.
Қарорга кўра, 2021 йилда вазирлик тасарруфидаги иссиқлик таъминоти ташкилотларида жами 578 та марказий ва маҳаллий қозонхоналар ҳамда иссиқлик тармоқларида синов текширув ишлари амалга оширилиб, натижасига кўра 94 та қозонхоналар, 930 та қозонлар ва 747 км иссиқлик тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирланиши белгилаб олинди.
Мавзуга оид
23:12 / 01.12.2025
Президент бинолар ташқи деворида кучли ёнувчан материалларни қўллашни тақиқлашни таклиф қилди
17:40 / 24.11.2025
2026 йилда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилади
10:09 / 15.08.2025
Коммунал хизматлар бўйича нотўғри ҳисобланган 20 млрд сўм фуқароларга қайтарилди
19:07 / 10.07.2025