Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузия президенти Саакашвилини ҳеч қачон афв этмаслигини айтди
Зурабишвилининг сўзларига кўра, Саакашвили сиёсий маҳбус ҳисобланмайди.
Фото: EPA
Грузия президенти Саломе Зурабишвили собиқ президент Михаил Саакашвилини ҳеч қачон афв этмаслигини айтди.
"Собиқ президентни афв этиш борасида менинг позициям аниқ ва ўзгармайди – йўқ ва ҳеч қачон. Бу масалага бошқа қайтмайман", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Саакашвили сиёсий маҳбус ҳисобланмайди.
"Собиқ президент на сиёсий маҳбус, на бегуноҳ қурбон талабига жавоб беради. У мамлакатга ўз ихтиёри ва ноқонуний йўл билан келган. Унинг келишдан мақсади беқарорлик чиқариш бўлган", - деди Зурабишвили.
Айни вақтда Саакашвили Рустави шаҳридаги қамоқхонада ушлаб турилибди. У Грузияга қайтгандан кейин 1 октябрда ҳибсга олинганди. Ўшандан бери собиқ президент ҳибсга олинишига норозилик сифатида очликни давом эттирмоқда.
Саакашвили ватанида бир қатор жиноий ишлар бўйича максимал 6 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган. 20 октябрда унга яна бир айблов – Грузия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш айблови билдирилган.
Сиёсатчи айни вақтда Украина фуқароси ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025
Суд Саакашвилига Гуржистон бюджетига уч миллион доллар тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди
21:42 / 08.04.2025