Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлинда Россия элчихонаси ходими ҳалок бўлди
Элчихона ходими ҳалок бўлгани тўғрисида дастлаб Spiegel журнали хабар берганди. Журнал манбаларининг сўзларига кўра, у кўп қаватли уй деразасидан йиқилиб тушиб ҳаётдан кўз юмган.
Фото: Jörg Zägel / Wikimedia
Берлинда Россия элчихонаси ходими ҳалок бўлди. Бу хабарни Германия ташқи ишлар вазирлиги вакили Кристофер Бургер тасдиқлади.
У шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қоида боис бошқа маълумот бера олмаслигини айтди.
Россиянинг Германиядаги элчихонаси “этикага кўра” бу хабарга изоҳ бермаслигини билдирди.
Элчихона ходими ҳалок бўлгани тўғрисида дастлаб Spiegel журнали хабар берганди. Журнал манбаларининг сўзларига кўра, у кўп қаватли уй деразасидан йиқилиб тушиб ҳаётдан кўз юмган.
“35 ёшли фуқаро расмий дипломатик рўйхатга кўра 2019 йилдан буён элчихонанинг иккинчи котиби сифатида аккредитация қилинган. Германия хавфсизлик хизматлари уни Россия ФСБ хизматининг норасмий ҳодими деб ҳисоблаган”, – деб ёзади журнал.
Мавзуга оид
20:03 / 29.01.2026
Россияда мигрантлар сони 10 фоизга камайди, бунинг сабаблари айтилди
16:21 / 29.01.2026
“Ўлиб кетмаслик учун урушга бордим” – Россия армиясига ёлланган йигит
15:26 / 29.01.2026
Германия Украинага 33 та мобил иссиқлик электр станцияси юборади
15:13 / 29.01.2026