Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ “Толибон”ни четлаб ўтган ҳолда афғон шифокорларига маошларини жўнатди
БМТ афғон шифокорларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга маошларини жўнатди. Халқаро ташкилот юборган жами сумма 8 млн долларга яқинни ташкил қилган. Пуллар “Толибон”ни четлаб ўтган ҳолда юборилган. БМТ яна 7 млн долларни Афғонистондаги тиббий муассасалар фаолияти учун сарфлаган.
“Мамлакат нафақат тиббий, балки молиявий инқироз шароитида бўлган вақтда кимдир буни қилиши керак эди”, деб айтган БМТ вакили Канне Винаража.
Маълумотларга кўра, БМТ Афғонистоннинг 34 та вилоятидан 31 тасидаги 2,2 мингдан кўпроқ тиббий ташкилотга ёрдам кўрсатган. 2 мингга яқин тиббий ходимга нақд пул бериш кўзда тутилган, чунки бу одамлар чекка ҳудудларда яшаб, замонавий молиявий воситалардан фойдаланиш имконига эга эмас.
Бироқ БМТда Афғонистонга пуллар қандай ўтказилаётгани ошкор қилинмаган.
Аввалроқ Жаҳон банки толиблар ҳукумати тан олинмагунча, Афғонистондаги ишини тикламаслигини маълум қилган.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026