Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Польша-Беларусь чегарасига ҳарбийлар юборди
Британия мудофаа вазирлиги Польша ва Беларусь чегарасидаги миграция инқирози ортида у ерга чегарани мустаҳкамлашда ёрдам бериш учун ҳарбийлар юборганини тасдиқлади.
Фото: Kacper Pempel/Reuters
“Британия қуролли кучлари ҳарбийларининг кичик гуруҳи Польша ҳукумати билан мавжуд келишувга кўра, Польшага юборилди. Ҳарбийлар Беларусь билан чегарадаги вазиятни ҳал қилиш учун қандай муҳандислик ёрдами кўрсата олишимизга баҳо беради”, деб айтилган мудофаа вазирлиги хабарида.
Аввалроқ Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак британиялик ҳарбийлар Польшага Беларусь билан чегарадаги тўсиқни мустаҳкамлашда ёрдам беришини маълум қилган.
Ёзда Беларуснинг Польша ва Болтиқбўйи давлатлари билан чегарасида Ғарбий Европага ўтишга уринаётган Яқин Шарқ ва Африкадан қочқинлар оқими кўпайганди. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск қочқинлар оқимини бошқа ушлаб турмаслигини, чунки Ғарб санкциялари сабабли мамлакатда “бунга на куч ва на пул борлиги”ни айтган.
Мавзуга оид
18:06 / 25.11.2025
Ўзбекистонлик электриклар Британияга ишга таклиф қилиняпти. Ойлик маош 4400 доллар
10:01 / 07.11.2025
Ўзбекистон—Британия: саноатга интеграциялашган таълим лойиҳалари режалаштирилмоқда
08:14 / 31.10.2025
Британия қироли Чарлз III укасини шаҳзода унвонидан маҳрум қилди
14:39 / 11.10.2025