Ўзбекистон | 11:54 / 15.11.2021
1963
1 дақиқада ўқилади

Аёл гўдагини 7 миллион сўмга сотмоқчи бўлди 

Фото: AP

Наманганда аёл ўз чақалоғини 7 млн сўмга сотаётган пайтда ушланган. Бу ҳақда Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

8 ноябрь куни, Косонсой туманида яшовчи фуқаро ИИБга Мингбулоқ туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган аёл 2021 йил 11 июнда туғилган қизини 7 млн сўмга сотмоқчилигини маълум қилган.

Мазкур ариза юзасидан шу куни вилоят ИИБ ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, аёл қизини яшаш уйи олдида 7 млн сўмга сотишга келишиб, 3 млн сўм ва 100 долларни олаётган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Мавзуга оид