Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар БААнинг Афғонистондаги элчихонаси фаолиятини тиклаганини маълум қилди
Афғонистон ОАВнинг хабарларига кўра, яқин вақт ичида Кобулда Саудия Арабистони элчихонаси ҳам ўз ишини бошлаши мумкин.
БААнинг Кобулдаги элчихонаси уч ойлик танаффусдан сўнг фаолиятини тиклади. Бу ҳақда Афғонистон ахборот ва маданият вазири ўринбосари Аҳмадулла Восиқ маълум қилди.
"Бирлашган Араб Амирликлари пойтахт Кобулдаги элчихонасини қайта очди ва ўз байроғини кўтарди. Бу ҳамкорлигимизнинг янада улкан истиқболи томон ижобий қадам. БАА ва Афғонистон мустаҳкамлаш зарур бўлган яхши муносабатларга эга", - деб ёзди у ўз Twitter саҳифасида.
БАА ҳукумати бу маълумотни ҳозирча тасдиқламади.
Афғонистон ОАВнинг хабарларига кўра, яқин вақт ичида Кобулда Саудия Арабистони элчихонаси ҳам ўз ишини бошлаши мумкин.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026