Ўзбекистон | 20:46 / 21.11.2021
2412
2 дақиқада ўқилади

«Аждодлар изидан» ҳарбий-тарихий жамияти ташкил этилади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳарбий тарихни ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти муассислигида "Аждодлар изидан" ҳарбий-тарихий жамияти - муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти, "Аждодлар изидан" илмий-оммабоп журнали таъсис этилади.

"Аждодлар изидан" жамиятининг асосий вазифалари:

  • қадим ўтмишда, ўрта асрларда, яқин тарихда Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек, унинг чегаралари ташқарисида бўлиб ўтган ҳарбий-тарихий аҳамиятга эга тарихий ҳужжатлар ва воқеалар тавсиф-баёнини тўплаш;
  • миллат озодлиги ва мустақиллиги учун босқинчиларга қарши курашиб, қаҳрамонлик кўрсатган ҳарбий саркардалар, раҳбарлар, қабила ва халқ етакчилари, йўлбошчиларининг фаолиятини ўрганиш;
  • музей, кутубхона ва архивларда, шу жумладан, хорижий давлатлардаги шу каби муассасаларда илмий-тадқиқот ва қидирув ишларини олиб бориш;
  • таниқли олимлар, тарихчилар, археологлар, мутахассисларни жалб қилган ҳолда йиғилган маълумотларни тизимлаштириш;
  • Ўзбекистон тарихида юз берган ҳарбий-тарихий воқеалар харитасини тузиш ва бошқалар.

Жамиятни бошқариш мудофаа вазири раислик қиладиган кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади, у фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради. Кузатув кенгаши йиғилишлари ҳар йили камида икки маротаба ўтказилади.

Жамият фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида "Аждодлар изидан" ҳарбий-тарихий жамиятини ривожлантириш жамғармаси тузилади. Уни молиялаштириш манбалари:

  • ҳар йили 1 февралга қадар муассисларнинг ҳар бири томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 500 баробари эквиваленти миқдорида ажратиладиган маблағлар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий секторларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
  • юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон норезидентлари томонидан амалга оширилган ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди