Халқ таълими вазири Жиззахда ўқитувчилар учун санаторий қуриш таклифини берди
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Жиззах вилоятида ўқитувчилар учун санаторий қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда Kun.uz’га вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Жиззах вилоятидаги таълим муассасалари фаолияти билан танишмоқда. Вилоятдаги “Янги келажак касблари” марказидаги тўгарак фаолиятини кўздан кечирган вазир ўқитувчи-педагогларнинг иш шароитларини яхшилаш кераклиги юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.
“Бугун олдимизда турган асосий вазифа ўқувчиларнинг савиясини, уларни илм олишга бўлган иштиёқини оширишдан иборат. Энг чекка ҳудудларда ҳам ўқувчи жаҳон стандартлари асосида таълим олиши лозим. Бунда эса ўқитувчиларимиздан жуда катта билим, меҳнат ва фидойилик талаб этилади. Бунинг учун эса биз ўқитувчиларимизнинг билим беришлари учун шарт-шароитларни яхшилашимиз лозим ва бу келгуси стратегиямизнинг энг асосий йўналиши бўлади”, — дея таъкидлади вазир.
Жиззахнинг Зомин туманидаги Меҳрибонлик уйида бўлган Бахтиёр Саидов тарбияланувчилар учун қурилаётган ёзги оромгоҳни кўздан кечирди. Оромгоҳнинг ҳавоси тозалигини эътиборга олиб, унда мавжуд бўш ер ҳудудида ўқитувчиларнинг дам олиши учун ҳам санаторий қуриш бўйича таклифни илгари сурди: “Бундай баҳаво ерда нафақат ўқувчилар, балки устозлар ҳам дам олишлари албатта болаларимизнинг сифатли таълим олишлари учун замин яратади. Ўқитувчига яхши шарт-шароитлар яратиб берсаккина, улар бизнинг келажак авлодга сифатли таълим беради”.
Шунингдек, Жиззах шаҳридаги 22-Ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби жамоаси билан учрашган вазир, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, табиий фанларни ўқитишда амалий машғулотлардан фойдаланиш, хусусан, сифатли видеоконтентлар яратиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
16:06 / 11.12.2024
Форишда 64 ёшли эркак ўқитувчи вояга етмаган ўқувчи қизга шилқимлик қилди
14:17 / 26.11.2024
Бахтиёр Саидов яҳудий раввиннинг ўлими муносабати билан Исроил элчисига ҳамдардлик билдирди
16:40 / 25.11.2024
“42 км югуриш унга чўт эмас” – 54 ёшида марафон чемпиони бўлган янгибозорлик ўқитувчи
09:30 / 22.11.2024