Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий гвардиялари ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Тожикистон Миллий гвардияси қўмондони, генерал-лейтенант Бобожон Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бор Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.
Фото: Миллий гвардия
Миллий гвардия хабарига кўра, МГ марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳар икки томон ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг асосий устувор масалаларини муҳокама қилди.
Йиғилиш якунида раҳбарлар 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама амалий ҳамкорлик режасини имзолаб, кадрлар тайёрлаш, уларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, хизмат кўрсатишнинг барча соҳаларида тажриба алмашишга келишиб олди.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ғалаба боғи ҳамда Миллий гвардиянинг қатор бўлинмалари фаолияти билан танишди.
Мавзуга оид
18:36 / 12.01.2026
Тожикистонда 2026 йилги Ҳаж зиёрати нархи арзонлади
19:00 / 11.01.2026
Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган 1 млрд сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди
09:33 / 09.01.2026
Тожикистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
18:09 / 07.01.2026