Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Олот” чегара постида 531 млн сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди
Фото: Бухоро вилояти божхона бошқармаси
Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости ходимлари мамлакатга ноқонуний товар олиб кириш билан боғлиқ иккита ҳолатни фош этишди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.
Хусусан, қўшни давлатдан кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Кўрик давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати қарийб 424 млн сўмлик ҳар-хил турдаги товарлар борлиги аниқланган.
Яна бир ҳолатда юк автомашинаси “Инспекцион кўрик мажмуаси” орқали белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган ҳамда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча, умумий қиймати 107 млн сўмлик 2 691 дона газ баллонларда фойдаланиладиган ёндиргич товарлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026