09:31 / 06.12.2021
8292

Ўзбекистон гуруч импортини оширди

Гуруч импорти ҳажми 19,3 минг тоннага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Getty Images

Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 7,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 26,9 минг тонна гуруч импорт қилган. 

Қайд этилишича, гуруч импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 19,3 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг ўтган 10 ойида Ўзбекистон энг кўп гуруч импорт қилган давлатлар қуйидагича:

  • Қозоғистон – 26,5 минг тонна;
  • Покистон – 223,2 тонна;
  • Хитой – 60 тонна; 
  • Ҳиндистон – 23 тонна; 
  • Россия – 12 тонна;
  • Литва – 2 тонна.

Бундан олдин, картошка импорти қарийб 103 минг тоннага ошгани хабар берилганди.

Top