Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби коронавирус юқтириб олди — ОАВ
БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. У шундан кейин ўзини иҳоталади. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар берди.
Фото: AFP
Маълумотларга кўра, 72 ёшли Гутерриш БМТнинг бошқа бир ходимидан коронавирус юқтириб олган. Таъкидланишича, БМТ раҳбари яқинда коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмланган.
Гутерриш яқин кунларда Нью-Йоркда БМТ матбуоти уюшмаси тадбирида ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг террорчилик ва иқлим ўзгаришлари муаммоларига бағишланган йиғилишида иштирок этиши режалаштирилганди.
Бироқ у ушбу тадбирлардаги иштирокини бекор қилишига ва ўзини иҳоталашига тўғри келган.
AFP’нинг хабар беришича, Гутерришнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик БМТ бош котибининг соғлиғи юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.
Мавзуга оид
21:10 / 21.01.2026
БМТ «глобал сув банкротлиги» даври бошланганини эълон қилди
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
15:27 / 14.01.2026
БМТ: 2025 йил Украинада тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди
08:43 / 12.01.2026