Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуролли Кучларнинг 30 йиллигига эсдалик нишони таъсис этилди
Президент фармони билан "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони таъсис этилди.
Фото: Norma.uz
Эсдалик нишони билан мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган шахслар, юқори профессионал маҳорати, ҳарбий-ватанпарварлик бурчига садоқатини намоён этган ҳарбий хизматчилар, жумладан, республика мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича жанговар ҳаракатларда иштирок этган, захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ҳарбийлар, шунингдек, ҳарбий ҳамда хизмат бурчини бажаришда ҳалок бўлган ёхуд ярадор бўлган ва шикастланган Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчилари тақдирланади.
Эсдалик нишони президент - Қуролли Кучлар олий бош қўмондони номидан қўшилма командири ва ундан юқори лавозимдаги шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.
Мукофотланганларга эсдалик нишони билан бирга гувоҳнома берилади. Эсдалик нишони мукофотланганларга куч ишлатувчи тузилмалар вазирлик ва идоралари раҳбарларининг буйруқларига асосан топширилади.
Мавзуга оид
18:43 / 03.03.2026
Шавкат Мирзиёев ҳузурида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди
19:03 / 26.02.2026
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги ҳарбий қисмда шароитларни кўздан кечирди
17:58 / 14.01.2025
Миллий армиямиз ёшлар учун мардлик ва шон-шараф мактабига айланмоқда — Мирзиёев
23:01 / 26.02.2024