Жаҳон | 23:45 / 09.12.2021
6493
1 дақиқада ўқилади

Apple капиталлашуви 3 триллион долларга етиш арафасида турибди

Apple корпорациясининг капиталлашуви 3 трлн долларга яқинлашиб қолди. Компания ўз бозор қиймати 2 трлн доллардан ошгандан бор-йўғи бир йил ўтиб бунга эриша олди.

Фото: EPA

Айни вақтда компания капиталлашуви 2,87 трлн долларни ташкил қилмоқда ва бу мутлақ рекорд ҳисобланади. Таққослаш учун айтиш мумкинки, Франциянинг 2020 йилги ялпи ички маҳсулоти 2,6 трлн долларга яқинни ташкил қилган.

АҚШдаги охирги биржа савдоларида компания акциялари 175,08 доллардан сотилган. Apple 3 трлн долларлик чегарадан ўтиши учун акция нархи 182,85 долларга кўтарилиши кифоя қилади. Бу тез кунларда юз беришига шубҳа йўқ, чунки жорий йилда компания акциялари 30 фоизга, 2020 йилда эса 80 фоизга қимматлашган.

“Apple ҳақиқатан ҳам кучли бренд бўлгани сабабли жаҳон иқтисодиётидаги тебранишлардан кучлироқ ҳимояланган кўринади. У, шунингдек, кучли янги маҳсулотлар қаторига эга”, деб таъкидлаб ўтган Hargreaves Lansdown компанияси етакчи таҳлилчиси Сюзанна Стритер.

Мавзуга оид