13:32 / 12.12.2021
3804

ССВ: Ўзбекистонга олиб келинган ва юртимизда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 50 млн дозага яқинлашди

Ўзбекистонга яна 1 млн доза ўзбек–хитой вакцинаси бепул олиб келинди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонга олиб келинган ва юртимизда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакциналар миқдори 50 миллион дозага яқинлашгани ҳақида хабар қилди.

«Бугун юртимизга Хитойдан 1 000 000 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. 

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 036 368 дозани ташкил қилиб, 50 миллион дозалик маррага яқинлашмоқда», дейилади хабарда.

Шундан: 

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
  • 37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси Sputnik V; 
  • 3 000 060 дозаси Moderna;
  • 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac;
  •  207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 36 064 004 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланган.

Top