Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg жаҳон иқтисодиёти учун бош хавфларни маълум қилди
Bloomberg ахборот агентлиги мутахассислари 2022 йилда жаҳон иқтисодиёти ўсишини секинлаштириши мумкин бўлган бош омилларни санаб ўтишди.
Фото: Michael Nagle | Xinhua News Agency | Getty Images
Экспертларнинг фикрича, умуман олганда жаҳон иқтисодиёти ривожланишда давом этади, бироқ унга хавф солувчи баъзи хатарлар мавжуд. Жумладан, гап Россия ва Украина ўртасида юз бериши мумкин бўлган ихтилоф ҳақида бормоқда. Бунинг оқибатида газ нархи янада ўсиши мумкин.
Таҳлилчилар, шунингдек, 2022 йилда иқтисодиёт учун бош хавфлардан бири юқори инфляция бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. 2021 йил бошида АҚШда инфляция 2 фоиз атрофида баҳоланган бўлса, йил охирига келиб у 7 фоизни ташкил қилмоқда. Унинг ўсишига иқлим ўзгариши таъсир кўрсатмоқда ва бу маҳсулотлар нархи ошишига олиб келмоқда.
Бундан ташқари, иқтисодий ўсишга коронавируснинг янги штамми “омикрон” ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Агар ушбу штаммдан ўлим даражаси “юқори” бўлса, унда давлатлар яна қатъий чекловлар киритишига тўғри келиши мумкин. Бу эса жаҳон иқтисодиёти учун ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.
Мавзуга оид
11:24 / 01.12.2025
Ноябр ойи: истеъмол нархлари ўсди, бироқ инфляция босими сусаймоқда
09:18 / 19.11.2025
Ўзбекистонда инфляцияни янги услубда ҳисоблашга ўтилади
18:15 / 17.11.2025
Қайта ҳисоботдан кейин Ўзбекистоннинг 2024 йилги ялпи ички маҳсулоти 121 млрд доллардан ошди
18:33 / 12.11.2025