Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чироқчида фуқаронинг уйи ёниб кетди
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фуқаронинг уйи ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун 2021 йил 16 декабр куни соат 08:27 ларда Чироқчи тумани «Обод» МФЙ Қорабуруқ қишлоғида яшовчи 1968 йилда туғилган фуқаро Ш.Л.нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойига соат 08:40 ларда 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган. Ёнғин соат 09:22 ларда ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиндан хонадоннинг тахминан 90 метр квадрат майдонда ички ва том қисми зарар кўрган. Қутқарувчилар томонидан уй жиҳозлари сақлаб қолинган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва зарари аниқланмоқда.
Мавзуга оид
16:31 / 19.11.2025
Президент йиғилишида икки туман ҳокими ишдан олинди
08:22 / 14.11.2025
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 20 килодан ортиқ марихуана мусодара қилинди
18:35 / 12.11.2025
«Рўйхатни …га тиқ» — Чироқчи тумани «замҳокими» қўл остидагиларни ҳақоратлади
18:52 / 02.08.2024