Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё бўйича ҳибсга олинган журналистлар сони рекорд кўрсаткичга етди
Қайд этилишича, энг хавотирли вазият Хитой, Мьянма ва Беларусда кузатилмоқда. Бу мамлакатларда 212 нафар ОАВ ходими панжара ортида сақланмоқда.
Фото: Вадим Замировский
2021 йилда оммавий ахборот воситаларининг ҳибсга олинган ходимлари сони ўтган йилдагига нисбатан 20 фоизга ошди ва рекорд даражага етди. Бу ҳақда «Чегарасиз мухбирлар» ташкилоти ҳисоботида айтилмоқда.
Ҳисоботга кўра, 1 декабр ҳолатига дунё бўйича камида 488 нафар журналист, жумладан, 60 нафар аёл ўз фаолияти туфайли ҳибсга олинган.
Қайд этилишича, энг хавотирли вазият Хитой, Мьянма ва Беларусда кузатилмоқда. Бу мамлакатларда 212 нафар ОАВ ходими панжара ортида сақланмоқда. Вьетнам ва Саудия Арабистони ҳам қўшиб ҳисобланганда, дунёдаги барча ҳибсга олиш ҳолатларининг 59 фоизи ана шу беш мамлакатга тўғри келади.
Ҳозирда 65 нафар журналист ўғирлаб кетилган деб ҳисобланмоқда. Бу борадаги деярли барча ҳолатлар Сурия, Ироқ ва Яманда юз берган.
Фаолияти вақтида 46 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлган – бу 2003 йилдан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич. Журналистлар ҳаёти учун энг хавфли мамлакатлар сифатида Мексика, Афғонистон, Яман ва Ҳиндистон кўрсатилган.
Мавзуга оид
23:46 / 29.11.2025
Солиқларни ўз вақтида тўлашга ундовчи материаллар ОАВда бепул жойлаштирилади
14:10 / 26.11.2025
Уруш ва ОАВ: ҳақиқат қаерда?
17:36 / 08.11.2025
БМТ: Дунёда журналистлар ўлдирилишининг 85 фоизи очилмай қолмоқда
12:30 / 30.09.2025