17:13 / 16.12.2021
10258

Ижтимоий давлат – инсонпарвар давлат демакдир

Ижтимоий давлат деганда, ижтимоий соҳага устуворлик қаратиладиган, фуқароларнинг тенглиги, уларнинг турли табақаларга ажралишига йўл қўймайдиган, умумфаровонлик таъминланган жамият тушунилади. Айрим ривожланган Европа мамлакатларида давлатнинг ижтимоий мақоми Конституция даражасида мустаҳкамланган. Масалан, Германия Конституциясида унинг ижтимоий давлат эканлиги белгиланган.

Фото: XDP.uz

Бизда мамлакатимизнинг ижтимоий давлат сифатидаги мақоми Асосий қонунда кўрсатилмаган эди. Аммо ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий муҳофазасига қаратилган сиёсат ижтимоий давлатнинг туб замини яратилганидан далолат беради. Давлат бюджети маблағларининг эллик фоиздан ортиғи ижтимоий соҳаларга йўналтирилаётганининг ўзи ҳам буни яққол исботлайди.

Конституциямизда ўз ифодасини топган ижтимоий тенглик ва ижтимоий адолат принципини амалда таъминлаш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда.

Биринчидан, камбағалликни икки баробар қисқартириш мақсад қилиб олинди. Камбағалликни қисқартириш мақсадида ижтимоий ёрдамнинг янги ва самарали механизмлари жорий этилди. Бу ҳақда гап кетганда, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни, уларга киритилган фуқаролар билан тизимли ишлаш йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлаш лозим...

Улуғбек Иноятов,
ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари.

Top