Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар 5 кунлик дам вақтида парвоз қилиши мумкин бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди
Транспорт вазирлиги янги йил байрами кунлари ўзбекистонликлар қайси хорижий давлатларга учиши мумкинлигини маълум қилди.
Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, бугунги кунда 18 та хорижий мамлакатлар билан мунтазам авиақатновлар тикланган бўлиб, ҳафтасига 28 та йўналиш бўйича 144 та парвозлар амалга оширилмоқда.
Мамлакат фуқаролари байрам кунлари қуйидаги хорижий давлатларга авиақатновлар орқали ташриф буюриши мумкин:
- Туркия, 40 та рейс (Тошкент – Истанбул, Самарқанд – Истанбул, Фарғона – Истанбул);
- Қозоғистон, 34 та рейс (Тошкент – Олмаота, Самарқанд – Олмаота, Урганч-Оқтов, Нукус-Оқтов, Нукус-Оқтўба);
- Россия, 22 та рейс (Тошкент – Москва, Самарқанд – Москва, Самарқанд – Санкт-Петербург);
- БАА, 16 та рейс (Тошкент – Дубай, Тошкент – Шаржа);
- Корея, 4 та рейс (Тошкент – Сеул);
- Тожикистон, 4 та рейс (Тошкент – Душанбе);
- Беларусь, 4 та рейс (Тошкент – Минск);
- Қирғизистон, 3 та рейс (Тошкент – Бишкек);
- Миср, 3 та рейс (Тошкент – Қоҳира, Тошкент – Шарм-ал-Шайх);
- Грузия, 2 та рейс (Тошкент – Тбилиси);
- Германия, 2 та рейс (Тошкент – Мюнхен);
- Ҳиндистон, 2 та рейс (Тошкент – Деҳли);
- Кувайт, 2 та рейс (Тошкент – Ал-Кувайт);
- Латвия, 2 та рейс (Тошкент – Рига);
- АҚШ, 2 та рейс (Тошкент – Нью-Йорк);
- Эрон, 1 та рейс (Тошкент – Теҳрон);
- Исроил, 1 та рейс (Тошкент – Тель-Авив);
- Саудия Арабистони, 1 та рейс (Тошкент – Ар Риёд);
Маълум қилинишича, парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Мавзуга оид
13:47 / 15.09.2025
Тошкент - Исломобод йўналишидаги парвозлар сони оширилади
15:28 / 02.07.2025
Тошкент-Исломобод йўналишида тўғридан тўғри авиапарвозлар йўлга қўйилди
16:01 / 31.12.2023
СЭС озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр таомларни истеъмол қилишда ёшга эътиборли бўлиш шартлигидан огоҳлантирди
14:49 / 13.12.2023