Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир қанча «сохта» олий таълим муассасалари ҳақида маълумот берилди
Фото: Getty Images
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов телеграм каналида ёзишича, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда лицензияга эга бўлмаган бир қатор ташкилотлар ўзларини нодавлат олий таълим ташкилотлари сифатида тарғиб қилиши ҳолатлари учрамоқда.
«Хусусан, кўпчилик “Valley Innovative University”, Самарқанд–Корея халқаро университети, Ангрен–Корея халқаро университети, Халқаро Европа университети ва бошқа шу каби муассасалар томонидан берилган дипломлар Ўзбекистонда олий таълим муассасаси дипломи сифатида тан олинадими деб мурожаат қилмоқда.
Уларнинг айримлари ҳаттоки хорижда таълим олаётган юртдошларимизга ўқишларини Ўзбекистонга имтиҳонсиз кўчириш бўйича ваъдалар бераётгани айтилмоқда.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси юқорида номи келтирилган таълим ташкилотлари Ўзбекистонда олий таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳеч қандай лицензияга эга эмаслигини маълум қилади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ, Таълим инспекциясидан олий таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олмаган нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан берилган дипломлар Ўзбекистонда тан олинмайди», — дея ёзди Шавкат Хўжақулов.
Мавзуга оид
13:38
Чет тили 1-фан бўлган таълим йўналишларига қабулда янги талаблар белгиланди
11:02 / 21.01.2026
Тошкентда ҳинд тилидаги реклама ноқонуний ўрнатилгани аниқланди
14:36 / 12.01.2026
Олий таълим хизматлари таълим бозорининг деярли ярмини эгаллади
21:27 / 30.12.2025