«Пробация тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Пробация тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси 9 боб, 79 моддадан иборат бўлиб, унда пробация тизимининг умумий қоидалари, пробация хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби, пробация назоратидаги шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, пробациянинг пробация назорати тарзидаги шаклини қўллаш тартиби, пробациянинг ижтимоий мослаштириш тарзидаги шаклини қўллаш тартиби, пробация соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ бошқа масалалар тартибга солинган.
Шунингдек, лойиҳада пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат қилиш учун электрон кузатув (электрон браслет) воситасини тақиш ва ечиш ва фойдаланиш тартиби белгиланмоқда.
Лойиҳада “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали вазирлик ва идоралар билан маълумотлар алмашинувини ташкил этиш, пробация назоратидаги шахсларнинг электрон ҳисобини юритиш, уларга нисбатан юритиладиган йиғма-жилдларни электрон кўринишга ўтказиш, пробация назоратидаги шахсларнинг электрон ижтимоий-психологик портретини тузиш ва пробация назоратидаги шахсга жазодан озод қилингани ёки жазони ўтаб бўлганлиги ҳақида ёзма ёки электрон маълумотнома тақдим этиш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда
“Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши пробация тизимидаги ҳуқуқий бўшлиқ ва зиддиятларни бартараф этишга, миллий хусусиятлар ва шароитларни эътиборга олган ҳолда халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани имплементация қилишга, шунингдек пробация амалиётида юзага келаётган масалаларни бартараф этишга хизмат қилади.
Пировард натижада инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, пробация назоратидаги шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантириш, уларни ижтимоий мослаштириш ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш бўйича таъсирчан ва самарали тизим яратилишига эришилади”, дейилади ҳужжат лойиҳасида.
Мавзуга оид
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
17:27 / 07.08.2024
Пробация назоратидаги шахсга электрон браслет қўлланади
11:49 / 20.06.2024