Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуюқ туман Ўзбекистондаги бир қатор аэропортлар фаолиятини чеклаб қўйди
Бугун, 7 январ куни эрта тонгдан самолётлар Наманган аэропортида кўриш масофаси пасайиб кетгани туфайли парвозга кўтарила олмади ва қўна олмади. Андижон ва Навоий аэропортларини ҳам туман қоплади.
Фото: Uzbekistan Airports
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Наманган аэропортида қуюқ туман туфайли – кўриш масофаси 150 метрга яқин – «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Санкт-Петербургдан учган AFL602 рейси соат 07:05 да белгиланган аэропортга қўна олмади ва Тошкентдаги захира аэродромга жўнаб кетди. Айни дамда авиакомпания йўловчиларни озиқ-овқат ва меҳмонхона билан таъминлаган. Тошкентдан Наманганга парвоз маҳаллий вақт билан соат 18:40 га белгиланган.
Шунингдек, об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Наманган – Новосибирск йўналишидаги навбатдаги HY3669/69 рейсининг маҳаллий вақт билан соат 10:35 да Наманганга етиб келиши керак бўлган парвози кечиктирилди. Ҳозирда борт Тошкентда турибди. Дастлабки маълумотларга кўра, Тошкентдан учиш соат 13:35 га белгиланган.
Эрталаб қуюқ туман яна иккита – Андижон (кўриш масофаси 400 метрга яқин) ва Навоий (кўриш масофаси 50 метрга яқин) аэропортларида кузатилди. Бу вақтда, рейслар жадвалига кўра, ушбу аэропортларда парвозлар амалга оширилмаган. Ҳозирги вақтга келиб туман деярли тарқалди, аэропортлар парвозларни қабул қилишга тайёр.
Мавзуга оид
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
11:22 / 17.01.2026
Қамчиқ довонида қор ва туман туфайли кўриниш масофаси қисқарди
16:14 / 12.01.2026
Осло аэропорти дрон сабаб учиш-қўниш йўлагини вақтинча ёпди
15:48 / 12.01.2026