Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ойнинг орқа томонидаги «сирли уй» нима экани маълум бўлди
Космик журналист Эндрю Жонс Хитой луноходи олган янги суратларни эълон қилди.
Фото: Reuters
Хитойнинг «Юйту-2» луноходи Ойда суратга олган сирли объект аслида харсангтош экани маълум бўлди. Бу ҳақда CNet хабар бермоқда.
Унинг дастлабки сурати декабр бошларида чоп этилганди. Объект кўринишидан уйни эслатарди.
Космик журналист Эндрю Жонс Хитой луноходи олган янги суратларни эълон қилди. Суратлар «сирли уй» аслида кратер четида жойлашган харсангтош эканини кўрсатди.
«Юйту-2» 2019 йилда Фон Карман кратери жойлашган ҳудудга қўнган бўлиб, у Ойнинг орқа томонига етиб келган биринчи луноход ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:08 / 08.09.2025
Ўзбекистонликлар тўлиқ Ой тутилишига гувоҳ бўлди
07:58 / 07.08.2025
АҚШ Россия режаларига жавобан Ойда АЭСни ишга туширишни тезлаштириши мумкин
00:05 / 07.06.2025
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради
17:06 / 23.04.2025