Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда пиёда автобус босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 6 январь куни соат 19:50 ларда, "8-Автобус саройи" тасарруфидаги “Исузу” русумли автобус ҳайдовчиси О.Б.(1964 йилда туғилган, иш стажи - 35 йил) 43-сонли йўналишда автобусни Уста Ширин кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган бўлган.
Кадр из видео
“Тошшаҳартрансхизмат” ахборот хизмати хабарига кўра, у Жомий қурилиш бозори олдидаги светофорда тўхташ учун секинлашаётган вақтида йўл қатнов қисмининг биринчи бўлагида ҳаракатланаётган пиёда тўсатдан автобус томонга мувозанатини йўқотиб йиқилган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада, пиёда воқеа жойида вафот этган. Дастлабки хулосага кўра, пиёда маст ҳолатда бўлган, дейилади маълумотда.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда. "Тошшаҳартрансхизмат"нинг Ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бўлими томонидан хизмат суриштируви ўтказилади.
Мавзуга оид
14:36 / 18.02.2026
Сергелида Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди
19:09 / 16.02.2026
Тошкентда бир ойда автобусда чиптасиз юрган 11,5 минг йўловчи жаримага тортилди
15:06 / 14.02.2026
Тошкентда қандай қилиб йўлкирада пул тежаш мумкин?
20:30 / 04.02.2026