Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда МИБ ходими калтакланиб, пичоқ билан тан жароҳати етказилди
Асака туманида ноқонуний савдо дўконини бузиш учун келган МИБ ходими калтакланиб, пичоқ билан тан жароҳати етказилди.
МИБ Ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, ФИБ Асака туманлараро судининг ижро варақасига кўра, Асака тумани, Нажмиддин Кубро кўчасида жойлашган автошоҳбекатнинг йўловчилар учун мўлжалланган кутиш ҳудудида қарздор А.Жумаев томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган савдо дўкони қурилмаси унинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздирилиши белгиланган.
Мазкур суд қарори ижроси бўйича Бюронинг Асака туман бўлими давлат ижрочиси Х.Меҳмонов томонидан ижро иши юритиш қўзғатилиб, суд ҳужжати талабини бажариш ҳақида қарздор бир неча бор огоҳлантирилган ва ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатларида А.Жумаев иштирок этмаганлиги сабабли бошқа кунга қолдирилган.
Суд қарори ижросини ихтиёрий бажармаганлиги сабабли А.Жумаевга нисбатан ЎзР МЖтКнинг 198-1-моддасига асосан 540 минг сўм жарима жазоси тайинланган.
11 январ куни ноқонуний қурилмани бузиш учун ваколатли идоралар вакиллари иштирокида мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказиш давомида қарздорнинг ўғли С.Жумаев дўконда бўлган ошхона пичоғи билан тарафларни қўрқитиб, давлат ижрочиси Х.Меҳмоновга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳодиса бўйича Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:28 / 02.12.2025
Андижонда аҳолига ажратилган имтиёзли кўмирни сотган масъуллар ушланди
17:44 / 01.12.2025
Самвел Бабаян «Андижон» клуби бош мураббийи бўлди
15:44 / 01.12.2025
Кийим ишлаб чиқаришда Андижон вилояти пешқадам бўлди
09:36 / 28.11.2025