Ўзбекистон | 14:02 / 19.01.2022
15967
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги махсус COVID-поликлиникалар манзиллари

Коронавирус янги тўлқини сабаб ўтган ҳафта Тошкентнинг 12та туманида 1 тадан махсус COVID поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг манзиллари ҳақида маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, ПЗР-тест ва коронавирусга қарши зарур дори-дармонлар, сарфлов материаллари, дезинфекцияловчи эритмалар билан таъминланган.

Поликлиникалар ҳар куни 24 соат давомида фаолият кўрсатади.

Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

▶ Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси

Манзили: Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй

▶ 5-сонли Фтизиатрия диспансери

Манзили: Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй

▶ 23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали

Манзили: Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй

▶ 1-сон Фтизиатрия диспансери

Манзили: Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.

▶ 58-сон оилавий поликлиника

Манзили: Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй

▶ 11-сон оилавий поликлиника

Манзили: Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй

▶ 3-сон Фтизиатрия диспансери

Манзили: Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй

▶ Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пулмонология маркази

Манзили: Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.

▶ 4-сон фтизиатрия диспансери

Манзили: Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй

▶ 42-сон оилавий поликлиника

Манзили: Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.

▶ 2-сон фтизиатрия диспансери

Манзили: Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй

▶ Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери

Манзили: Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ Тошкентда коронавирусга 24 соат давомида бепул ПЗР-тест топшириш мумкинлигини маълум қилиб, мазкур лабораториялар манзилларини эълон қилганди.

Мавзуга оид