Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўтган йили 2,8 минг мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
2021 йил давомида республикада жами 2 345 та жиноят иши бўйича 2 804 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд этилишича, жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 16 нафари республика, 241 нафари вилоят ва 2 547 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.


Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1 741 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 269 нафари фирибгарлик, 153 нафари пора олиш, 168 нафари мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш, 42 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 41 нафари мансаб сохтакорлиги, 12 нафари пора бериш ва 378 нафари бошқа жиноятларни содир этган.
Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 913,7 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 714,8 млрд сўми ундирилган.
Мавзуга оид
13:44 / 26.02.2026
УХХ икки юқори лавозимли ҳарбийни “жиноят устида” ушлади
20:43 / 03.02.2026
“Она, мени ўлдиришди” – тушда фош бўлган жиноят
12:28 / 24.01.2026
2025 йилда вояга етмаганлар томонидан 15 та қотиллик жинояти содир этилди
10:44 / 04.11.2025