Спорт | 18:43 / 31.01.2022
11740
1 дақиқада ўқилади

Фрэнк Лэмпард – «Эвертон» бош мураббийи

Фрэнк Лэмпард роппа-роса бир йиллик танаффусдан сўнг Англия Премьер-лигасига қайтди.

Фото: AP

«Эвертон» клуби жамоа бош мураббийи сифатида Фрэнк Лэмпард тайинланганини эълон қилди. Англиялик мутахассис ливерпулликлар билан 2024 йилгача амал қиладиган 2,5 йиллик шартнома имзолади. Лэмпардни «Эвертон»нинг эронлик хўжайини Фарҳод Моширининг шахсан ўзи расман таништирди.

Ливерпуль клуби 16 январь куни испаниялик мутахассис Рафаэль Бенитесни истеъфога чиқарганди. 

Эслатиб ўтамиз, Лэмпард 2021 йилнинг январь ойида «Челси»дан истеъфога чиқарилиб, ҳозиргача ишсиз эди.

Маълумот ўрнида, «Эвертон» АПЛда 20 ўйиндан кейин 19 очко билан турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.

Мавзуга оид