Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга 2021 йилда энг кўп автомобил Хитойдан олиб келинган
Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилаётгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Фото: panthermedia/vostock-photo
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 8 880 та машина.
Кейинги ўринлардан 6 472 та автомобил импорт қилинган Корея ва 4 539 та автомобил олиб келинган Россия бормоқда.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қозоғистон – 4 470 та;
- Польша – 1 204 та;
- АҚШ – 490 та;
- Литва – 428 та;
- Таиланд – 250 та;
- Германия – 115 та;
- Япония – 97 та.
Аввалроқ, 2021 йилда хориждан 27 мингта автомобил олиб кирилгани хабар берилганди.
2021 йилда Ўзбекистон 26 та хорижий давлатлардан қиймати 588,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 27 067 та енгил автомобил импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти 2020 йил билан солиштирилганда 1 348 тага ошган. 2021 йилда 809 та электромобиль импорт қилинган.
Мавзуга оид
16:20 / 28.01.2026
Янгиланган статистикада газ қазиб олишда 3,3 млрд кублик тафовут пайдо бўлди
14:27 / 28.01.2026
Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилда 1,85 квадриллион сўмга яқинлашди
13:34 / 28.01.2026
Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси деярли тенг: демографик янги маълумотлар
09:31 / 28.01.2026