17:00 / 07.02.2022
6601

Афғонистонда қор кўчкиси оқибатида 20га яқин инсон ҳалок бўлди

Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: CC0 / Simon

Афғонистонда қор кўчкиси юз бериши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Bakhtar агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳодиса Дангам туманида содир бўлган.

Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Январ бошларида Покистоннинг Мурри шаҳрида қор кўчкиси натижасида 20 нафардан зиёд одам ҳалок бўлганди.

Top