Жамият | 11:13 / 13.02.2022
20834
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Malibu пиёдани уриб кетди, пиёда вафот этди

ЙТҲ пойтахтнинг Миробод туманида рўй берган.

12 феврал куни тахминан соат 23:00 да Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида Malibu автомобилини бошқарган ҳайдовчи И. А. пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

ЙТҲ оқибатида 45 ёшли пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид