Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Испания ўртасида халқаро шартнома кучга кирди
10 февраль куни Ўзбекистон ва Испания ўртасида 2013 йил 5 ноябрь куни Мадрид шаҳрида имзоланган жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ташқи ишлар вазирлиги Ҳуқуқий департаментининг маълум қилишича, ҳужжат уюшган жиноятчилик, терроризм, одам савдоси, ноқонуний миграция, наркотик ва қурол-яроғ савдоси, иқтисодий ва ахборот технологиялари жиноятлари, коррупция ҳамда бошқа турдаги жиноятларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни тартибга солишга қаратилган.
Ушбу шартнома 2014 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов томонидан тасдиқланган.
Мавзуга оид
10:58
Британияда “ФТБга ўхшаш” полиция хизмати пайдо бўлади
18:07 / 25.01.2026
Наманганда «Эшон» лақабли безори қўлга олинди
14:37 / 25.01.2026
Сурхондарёда Тожикистон фуқароси қарз учун гаровга олингани маълум бўлди
18:13 / 24.01.2026