Ўзбекистон | 07:39 / 16.02.2022
13296
2 дақиқада ўқилади

Ногиронликни олиш тартиби ўзгартирилди

Фото: Dreamstime

Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор президентнинг “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ҳамда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонлари, “Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Қарор билан фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фуқароларни кўрикдан ўтказиш уларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларга (ТИЭК) кўрикка юбориш орқали амалга оширилади (088/у-сонли шакл). Кўрикка, шунингдек, стационардан берилган касаллик тарихини, амбулатор картадан кўчирмаларни ва беморни кўрикка юбориш учун асос бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳам киради.

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари мажлисида кўрик тўлиқ таркибда ва ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Ногиронлик белгиланган тақдирда, ҳужжатлар ТИЭК томонидан қабул қилиб олинган сана ногиронликнинг бошланиши ҳисобланади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид