Ўзбекистон | 12:47 / 17.02.2022
6228
1 дақиқада ўқилади

Наманганда ППХ машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фото: Видеодан кадр

Тунги навбатчилик пайтида хизмат олиб бораётган ППХ ходими бошқарувидаги автомобил ҳамда «Ваз-2107» ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизматининг қайд этишича, ҳодиса 17 февраль куни соат 02:00ларда, Наманган шаҳри, А.Навоий кўчасида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги «Ваз-2107» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Р.М. бошқарувида бўлган Nexia русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид