Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 нафар судья билан “хайрлашилди”
Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, сўнгги кунларда 4 нафар судья ўз аризасига кўра, 2 нафари одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани учун лавозимидан озод этилди.
Хусусан, Кенгаш қарори билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани учун:
Наманган вилояти ЖИБ Наманган шаҳар судининг раиси – Бахтиёр Таваккалов;
Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси – Камолиддин Холмуҳаммедовнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, Кенгаш қарори билан:
Тошкент вилояти ЖИБ Зангиота туман судининг раиси – Ўктам Холиқов;
Тошкент вилоят судининг ФИБ судьяси – Хилола Бегалиева;
Андижон вилояти ЖИБ Қўрғонтепа туман судининг раиси – Исоқбой Эргашев;
Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси – Маъруф Саидов ўз аризаларига кўра, лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Мавзуга оид
09:07 / 21.08.2025
«Дунёдаги энг меҳрибон судья» 88 ёшида саратондан вафот этди
08:26 / 26.04.2025
АҚШда мигрантнинг суд залидан қочишига ёрдам берган судья ушланди
23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
13:13 / 18.02.2025