Тошкент масжидларида ўғрилик қилиб юрган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, бу шахс муқаддам фирибгарлик учун судланган. Аммо тегишли хулоса чиқармай ўғрилик йўлига ўтган.
Пойтахтнинг “Фирдавс” жоме масжидига ибодат қилиш учун келган Беҳзод исмли фуқаро ечиб қўйилган кийимининг чўнтагида бўлган “Айфон” русумли телефони йўқолгани учун ички ишлар органларига мурожаат қилган.
Шайхонтоҳур тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш органлари томонидан масжид кузатув камералари текширилганда, телефон Наманган вилоятида 1984 йилда туғилган Абдурашид исмли шахс томонидан ўғирлаб кетилгани маълум бўлди. Бу шахс муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик учун судланган.
Тергов жараёнида маълум бўлишича, бундан олдин Абдурашид “Умар ибн Хаттоб”, “Минор” масжидларида ҳам фуқароларнинг телефонларини ўғирлаб сотиб юборган.
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати лавҳасида.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:39 / 21.11.2024
СССР тарихидаги энг йирик ўғрилик: қатл этилган амакиваччалар
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
17:08 / 30.08.2024