Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 7 март, душанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди.
Бир қатор банкларда доллар олиш 10 850 - 10 880 сўмдан, сотиш 10 960 сўмдан таклиф этилмоқда. Бу навбатдаги максимал кўрсаткич.
Сўнгги марта банкларда доллар курси 4 март, жума куни жиддий кўтарилганди. Ўшанда 1 АҚШ долларининг сотиш курси 10 955 сўмни ташкил қилди.
4 март куни Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари бугундан кучга кирди. Унга кўра, бир доллар 10 910 сўм 43 тийинни ташкил қилди.