Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда Мирзо Улуғбек даврига оид хазина топилди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг дарёси қирғоғидан Мирзо Улуғбек хазинаси топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат прокуратура органлари томонидан ўрганилган.
Фото: AOKA_Surxondaryo
Маълум қилинишича, 2022 йил 2 март куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидан оқиб ўтувчи Тўпаланг дарёси қирғоғидан маҳаллий аҳоли томонидан мис тангалар топилган.
3 март куни Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Термиз археология музейи вакиллари томонидан маҳаллий аҳолидан 512 дона мис тангалар белгиланган тартибда олиниб, Термиз шаҳридаги Археология музейи фондига топширилган.
Прокуратура органлари томонидан соҳа вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганиш давомида қўшимча равишда 620 дона мис танга ва 1 дона шахмат донаси ихтиёрий равишда олиниб, музей фондига топширилиши таъминланган.
Бундан ташқари, вилоят прокуратураси, маданий мерос бошқармаси ҳамда археология музейи ходимларидан иборат таркибда махсус экспедиция ташкил этилиб, ҳозирда хазина топилган ҳудудда қазишма ишлари олиб борилмоқда. 9 март куни экспедиция вакиллари томонидан яна 4 дона мис танга топилган.
Археолог олимларнинг дастлабки хулосасига кўра, топилган ашёлар Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги (XV аср) даврида зарб этилган пул тангаларининг шу кунга қадар топилган энг катта ва яхши сақланган маданий мерос хазинаси ҳисобланади.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу манзилда қидирув ишлари давом эттирилмоқда ва бу Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
18:20 / 20.11.2025
Сариосиё тумани ҳокими ўринбосари озодликдан маҳрум қилинди
13:39 / 02.11.2025
Сурхондарёдаги айиқлар макони – Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи | Манзил
17:07 / 23.09.2025
Сариосиёда ҳоким ёрдамчиси, муҳандис ва қишлоқ хўжалиги масъули қўлга олинди
11:09 / 08.09.2025