18:46 / 12.03.2022
10113

Қирғизистондан нақд кўринишдаги доллар олиб чиқиб кетиш вақтинча тақиқланди

Қайд этилишича, тақиқ тижорат банклари, валюта алмаштириш бюролари, микромолия ва микрокредит компанияларига тааллуқли.

Фото: iStock

Қирғизистондан нақд кўринишдаги доллар олиб чиқиб кетишга вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда мамлакат миллий банки маълум қилди.

Қайд этилишича, тақиқ тижорат банклари, валюта алмаштириш бюролари, микромолия ва микрокредит компанияларига тааллуқли.

Ушбу талаб жисмоний шахсларга тегишли эмаслиги айтилмоқда. 

Миллий банкнинг билдиришича, мазкур қарор Қирғизистон иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Top