Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага яна 1 миллиард долларлик қурол юборишини эълон қилди
Фото: AFP
АҚШ президенти Жо Байден Украинага юбориладиган яна 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлади. Оқ уй расмий сайти ёрдам қандай кўринишда бўлиши ҳақида маълумот берди.
АҚШ Украинага 800 та ракета ҳужумига қарши «Стрингер», 2000 та танк ҳужумига қарши «Жавелин», 1000 та танк ҳужумига қарши гранатомёт, 6000 та танк ҳужумига қарши бир марталик АТ-4 гранатомёти, 100 та учувчисиз дрон, 7000 та турли хил ўқотар қурол, 20 миллион дона ўқдори, 25 мингта зирхли нимча ва 25 мингта шлем юборади.
АҚШ юбораётган ушбу партия ёрдам миқдори 1 миллиард долларни ташкил этади. Олдинроқ АҚШ Украинага 13,6 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
23:38 / 26.12.2025
Зеленский офиси Украинада сайлов учун пул йўқлигини айтди
23:06 / 26.12.2025
Рождествода ўлим тилаги: тоқатсизлик нафратга айланди
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
16:39 / 26.12.2025