Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон президенти лавозимига киришди
Фото: AFP
Ашхободда Туркманистоннинг сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг инаугурацияси бўлиб ўтди.
Маросимда ҳукумат ва хавфсизлик кенгаши аъзолари, давлат идоралари раҳбарлари, дипломатлар ва журналистлар иштирок этди.
Пойтахтдаги «Руҳиёт» саройи залига Туркманистон давлат байроғи, Туркманистон президентининг штандарти, Туркманистон конституцияси ва Қуръони Карим олиб кирилди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Гулмурод Муродов Бердимуҳамедовга президентлик гувоҳномасини топширди. Шундан сўнг, янги давлат раҳбари конституцияга қўлини қўйиб, президентлик қасамёдини қабул қилди ва «Туркманистон конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Туркманистон президенти зиммасига юкланган вазифаларни виждонан бажаришга» ваъда берди.
Мамлакатда президентлик сайлови 12 март куни бўлиб ўтди. Овоз бериш жараёнида сайловчиларнинг 97,17 фоизи ёки 3 миллион 362 минг 52 нафари иштирок этди. Марказий сайлов комиссияси барча бюллетенларни санаб чиққач, 72,97 фоиз овоз олган Демократик партиядан номзод Сердар Бердимуҳамедов ғалаба қозонганини эълон қилди.
Туркманистонда президентлик сайловлари ҳар етти йилда ўтказилади.
Мавзуга оид
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди
21:48 / 11.12.2025