Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Украина билан музокараларда Абрамовичнинг иштирокига изоҳ берди
Фото: РИА Новости
Россиялик миллиардер Роман Абрамович Украина ва Россия ўртасидаги музокараларда Кремлнинг рухсати билан қатнашмоқда. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Роман Абрамович томонлар ўртасидаги баъзи алоқалар ўрнатилишида иштирок этган, аммо у делегациянинг расмий вакили ҳисобланмайди. Россия делегациясини президент ёрдамчиси Владимир Мединский бошқармоқда. Россия номидан Абрамович ҳам Истанбулдаги музокараларда иштирок этмоқда», деди Песков.
Журналистлар Абрамович музокараларда иштирок этиши Кремль томонидан тасдиқлангани ёки йўқлиги ҳақида ҳам сўрашди. «Бундай музокараларда иштирок этиш учун икки томоннинг розилиги керак бўлади. Абрамович бундай розиликни олган», деди Кремль расмий вакили.
Песков Абрамович ва украиналик музокарачиларнинг баъзиларида заҳарланиш аломатлари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларни эса ахборот урушининг бир қисми деб атади.
Мавзуга оид
22:02 / 05.12.2025
Қрим бир ойда «қулаганди», кичик Покровск ҳамон «оёқда»: 11 йилда нима ўзгарди?
19:09 / 05.12.2025
Москва мэри мигрантлардан норози бўлганларга қўлга супурги олишни маслаҳат берди
18:02 / 05.12.2025
Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан 39 млн доллар қарз олди
14:47 / 05.12.2025